2 307
“Калмар ўйини”да иштирокчилар сони нега айнан 456 нафар бўлгани сабаби маълум қилинди
Фото: Netflix
“Калмар ўйини” сериалида бош қаҳрамонлар ролларини ижро этган актёрлар Ли Жон Жэ ва Чон Хо Ён ҳамда сериал режиссёри Хван Дон Хёк Vanity Fair нашрига интервью берди. Интервью вақтида сериал билан боғлиқ баъзи маълумотларга ойдинлик киритилди.
Жумладан, режиссёр Хван Дон Хёк кўпчилик ундан сериалдаги ўйин иштирокчилари сони нега айнан 456 нафар қилиб танлангани ва бу нимани англатиши ҳақида сўрашини айтган. Унинг айтишича, дастлаб сериал учун кастингдан мингдан кўпроқ киши ўтган, бироқ бу рақамлар ҳаддан зиёд кўп экани тушунарли ҳол эди.
Маълумот учун, сериалдаги хавфли ўйин иштирокчилари умумий сони 456 нафар бўлади, ғолиб оладиган жами мукофот пули эса 45,6 млрд вонни, яъни ўйиндан чиқиб кетган ҳар бир иштирокчи учун 100 млн вонни ташкил қилади.
“Жанубий Кореяда лотереяда ютиб олинган энг йирик пул мукофоти 40 млрд вон бўлганди. Биз ҳам шундан келиб чиқиб пул мукофотини белгиладик, сўнгра ўйин иштирокчилари сонини ўйлаб топдик. 456 сонини танлашимизнинг сабаби шундаки, у томошабинлар осон эслаб қоладиган сондир”, деб тушунтирган Хёк.
Режиссёрнинг таъкидлашича, баъзида сериал мухлислари у ҳақида шундай ажабтовур ва антиқа фаразлар билдиришадики, гоҳида у ўзини бу ростдан ҳам ҳақиқат экандек тутишни истайди.
Сентябрда Netflix стриминг хизматида намойиш қилинган сериал унинг тарихидаги энг катта кўламли лойиҳа бўлди. Компания сериалнинг муваффақияти эвазига 900 млн доллардан кўпроқ соф фойда олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»