10:44 / 27.12.2021
9 944

«‘Миллион’даги арабча рақсим сабаб дадам гаплашмай қўйдилар» - Актриса Нарминжан (видео)

«‘Миллион’даги арабча рақсим сабаб дадам гаплашмай қўйдилар» - Актриса Нарминжан (видео)
«Миллион» жамоасининг концерт дастурида «Cоsmоs» таркибида чиққан, Нарминжан тахаллуси билан танилиб бораётган актриса Аъзамова Наргиз саҳнадаги арабча рақси сабабли дадаси ундан хафа бўлгани ва бироз муддат гаплашмай қўйгани ҳақида гапириб берди. Актриса бу ҳақида YouTube’даги YashinTV каналига берган интервьюсида маълум қилди.

- Ёшлигимдан рақсга жуда ҳам қизиққанман. Мактабда ҳам, коллежда ҳам қанақа тадбир бўлмасин рақс саҳналаштиришса, албатта, мен ҳам у ерда бўлардим. Навоий шаҳрида Наврўз байрамларида ҳам катта саҳналарда рақс ижро қилиб чиққанман.

Ёшлигимдан раққоса бўлиш ниятим бўлган. Кейин ёшим катта бўлгани сари одамлар раққосаларга яхши кўз билан қарашмагани учун, раққоса бўлиш ниятимдан қайтиб, коллежга актрисалик йўналишига топширганман.

«Миллион» жамоасидаги рақс билан боғлиқ чиқишимга кузатувчиларимиз орасида салбий муносабат бўлган. Аслида саҳнада рақс ўйнашим керак бўлган саҳна бўлмаган, у ерда ҳақиқий раққосалар ўйнаши керак эди. Концертга оз вақт қолган пайтда рақсни мен ижро этишим кераклиги айтилган. Қўл оёғи боғланган инсон бўлиб қолганман. Чунки концертга чиқмасам бўлмайдиган вазиятда эдим. «Миллион»га чиқишимни кўпчилик билиб бўлганди. Ҳаммада ҳам дўст бор, душман бор. Шу сабабли «Миллион»га чиқмасам бўлмасди.

«Комментария»да кўпчилик «шу қизнинг отаси, акалари бормикан», деб ёзишади. Дадам борлар. Лекин концертда арабча рақс ўйнаб чиққанимни дадам билмаганлар. Ҳар сафар саҳнага юрагимни ушлаб чиқардим. Концерт тугагандан сўнг, тармоқларга чиққандан сўнг «дадамга нима дейман», деб жуда ҳам қўрққанман. Чунки дадамнинг битта қарашлари менга етиб, ортади. Ўша вақтда чиқишим керак бўлган вазиятда қолганман.

Дадам кўрдилар. Хафа бўлдилар. Бироз вақт дадам билан гаплашмадик. Мен энг кичкина фарзандман, бу нарсани мендан кутмаган эканлар. Иккита опам бор, улар ҳаммасини дадамга тушунтирдилар. «Бошқа бу нарса такрорланмасин, бундай ролларда сени кўрмай дедилар».

Шу арабча рақс билан танилиш менга насиб қилган экан, мен ҳеч нарсадан нолимайман, - дейди Нарминжан.

Маълумот учун, Аъзамова Наргиз 1998 йил, 24 июль куни Навоий вилоятида дунёга келган. Актриса сифатида «Қодирхон» сериалидаги Шаҳризода роли билан, Жалолиддин Аҳмадалиевнинг «Ёр биздан кетди», «Менда қолмади дил» сингари клиплардаги роллари билан машҳурликка эришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «‘Миллион’даги арабча рақсим сабаб дадам гаплашмай қўйдилар» - Актриса Нарминжан (видео)