12:59 / 18.01.2022
5 912

Санжар Маткаримов Рухшона билан ажрашишига нима сабаб бўлганини айтди

Санжар Маткаримов Рухшона билан ажрашишига нима сабаб бўлганини айтди
Хонанда Рухшона 2021 йилнинг октябрь ойида турмуш ўртоғи, режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилди. Шундан сўнг у Санжар Маткаримов режиссёрлигидаги «Бола тилидан» кўрсатуви бошловчилигидан ҳам кетди. Кўп ўтмай кўрсатувни актриса Азиза Ёқубова олиб бора бошлади. Бу орада Азизанинг Рухшона ва Санжар Маткаримов ажрашишига сабабчи экани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди.

Блогерлардан бири аслида Азизага тегишли бўлмаган аудиони тарқатиб, Азиза Ёқубова Рухшонанинг оиласини бузгани ҳақида хабар тарқатди. Азиза Ёқубова ушбу гап-сўзларга нуқта қўйиш мақсадида блогерни излаб топди ва уни оммавий тарзда кечирим сўрашга мажбур қилди.

Қуйида режиссёр Санжар Маткаримовнинг тушунтириш хати ҳам келтирилади. Унда режиссёрнинг Рухшона билан ажрашишига нима сабаб бўлгани ҳақида сўз боради.

«Мен Маткаримов Санжар юқоридаги манзилда яшайман. 1994 йилда туғилган Маткаримова Рухшона билан 7 йил бирга турмушда яшадик. Ҳозирда ажрашиш суд жараёнидамиз. 2021 йилнинг 6 сентябридан бирга яшамаяпмиз. Сабаби мен собиқ хотинимнинг қинғир ишларидан воқиф бўлдим ва у билан қатъий ажрашишга қарор қилдим. Уни шу заҳоти, ‘Бола тилидан’ кўрсатувидан ҳам ҳайдадим. Орадан бир ой вақт ўтиб, кўрсатувимни тиклаш учун янги бошловчи танлаш мақсадида кастинг эълон қилдим. Изланишлардан сўнг танловим актриса Азиза Ёқубовага тушди. Ёрдамчим Нодир Йўлчиевга актрисанинг контактини топишни буюрдим. Топилгач, ўзим телефон қилдим. Аввалига Азиза рад қилди. Мен вазиятни тўлиқ тушунтирганимдан кейин Азиза шахсан Рухшонадан рухсат сўради. Биз бирга ишлашга қарор қилдик. Аниқ куни ёдимда йўқ. Тахминан, октябрь охирларида биз тўпландик ва ‘Бола тилидан’ кўрсатувини тикладик», — дейилади тушунтириш хатида.

Фото: Instagram
Санжар Маткаримов ва Рухшонанинг етти йиллик турмушидан икки — бир ўғил ва қиз фарзандлари бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Санжар Маткаримов Рухшона билан ажрашишига нима сабаб бўлганини айтди