17:37 / 19.01.2022
1 674

«Уларни кўрсам маймун кўз олдимга келади». Баҳора Арслонова лабини катталаштираётган актрисалар ҳақида

«Уларни кўрсам маймун кўз олдимга келади». Баҳора Арслонова лабини катталаштираётган актрисалар ҳақида
Актриса Баҳора Арслонова «Дарё» интернет-нашри учун берган интервьюсида лаби шиширилган, киприклари улама ва тобора бир-бирига ўхшаб кетаётган баъзи актрисаларни кескин танқид қилди.

- "Пардоз қилишни ёқтирмайман, барибир қозонда бори чўмичга чиқади. Баъзи аёллар шунчалар кўп пардоз қилишадики, чизилган қошларни ўчириб, улама киприкларни олиб ташласа, ҳамма ундан қочиб кетади. Назаримда, одамлар танасига озор бермаслиги керак. Танамиздаги ҳар бир аъзони Парвардигор яратган, унга озор эмас, меҳр бериш керак. Яқинда эшитиб, қулоқларимга ишонмадим. Лабни катта қилишлари ҳақида эшитгандим.

Энди сунъий кулгич ҳам қўйиб беришаётган экан. Ана шундай мутахассислар сабаб кўп қиз-аёллар бир-бирларига ўхшаб кетишяпти. Илгари интернетда Анжелина Жолига ўхшаган қизларнинг сурати чиққанди, энди эса кўча-кўйда ҳам Анжелина Жолилар кўпайиб кетган.

Исмини айтмайман-у, аммо яқинда бир фильмнинг съёмкасида лаби шиширилган қиз билан ишлашимга тўғри келди. Партнёрим гапиряпти, лекин лаби қимирламаяпти. Уни кўриб, ўрдак билан маймун кўз олдимга келди. Хафа бўлишмасин-у, ташқаридан қараганда шундай кўринади. Бизни суратга олаётган оператор аҳволимни кўриб, ўзини кулгидан тўхтатолмади. Чунки мен партнёр актрисанинг нима деяётганини тушунмай, унинг лабларига тикилиб қолгандим.

Кейин баъзи актрисалар узун киприкларни ёпиштириб олишади. Йиғлайдиган саҳналарда бу улама киприклар ноқулайлик туғдиради. Худонинг ўзи кечирсин-у, бундай кўриниш ўзларига ёқар, аммо ташқаридан қараганда ғалатироқ кўринади.

Яқинда турмуш ўртоғим билан шу борада суҳбатлашиб қолдик. Унга улама киприк қўйган, лабини шиширган ва ингичка бел соҳибаси бўлиш учун еттинчи қовурғасини олдирган аёллар сизга ёқадими, деб савол бердим. Эр-хотин эмас, шунчаки аёл сифатида эркак кишининг фикрини билмоқчи бўлдим. Турмуш ўртоғим кулиб, бундай аёллар ҳеч қайси эркакка ёқмаслигини айтди.

Одатда баъзи қиз-аёллар эркакларга ёқиш учун шундай сунъийликдан фойдаланишади. Аммо эркакларнинг кўпчилиги табиий кўринишдаги қизларни ёқтиришларини айтишади. Олдиндан катта гапирмай, ёнимда қизим, жиянларим бор. Аммо оилада ака-укалар қизларга сал қаттиққўллик қилишса, яхши бўларди", - дейди Баҳора Арслонова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Уларни кўрсам маймун кўз олдимга келади». Баҳора Арслонова лабини катталаштираётган актрисалар ҳақида