Ўтган кунлар давомида «Севимли» телеканалида намойиш этилган «Сабрия» сериалидаги саҳна кўриниши юзасидан турли эътирозлар бўлган эди. Кинематография агентлиги ушбу сериалга алоқаси борлиги ҳақидаги хабарларни инкор этиб чиқди ва расмий баёнот берди.
«Сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган «Сабрия» телесериали Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган ва давлат маблағлари юқоридаги сериалга йўналтирилмаган. Мазкур сериалнинг Кинематография агентлигига алоқаси йўқ.
Ушбу сериаллар хусусий студиялар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилган ва Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган. Агентлик Бадиий кенгаши давлат буюртмасига биноан суратга олинган маҳсулотларни ҳамда кинотеатрларда намойиш учун рухсат сўраб мурожаат қилинган фильмларнигина кўриб чиқиш ваколатига эга.
Агентлик бу каби барча айбловларни инкор қилади ва омма фикрини чалғитмасликка чақиради», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу сериал бўйича юзага келган ҳолатдан сўнг «Севимли» телеканали таъсисчиларининг йиғилиши бўлиб ўтган ва бош директори вазифасини бажарувчи А.Хўжаев ва бош муҳаррир Қ.Сайдалиевни ўз вазифасидан озод этиш қарори қабул қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари
U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди!
Америкалик хонанда Билли Айлиш ноодатий фобияси ҳақида сўзлаб берди
Сайловолди курашида Трамп Байденни ортда қолдирмоқда
Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди
Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди
Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди