
Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва хонанда Ник Жонас биринчи марта суррогат она туфайли ота-она бўлди. Бу ҳақда модель ва актриса Instagram’да маълум қилди, деб ёзади People Talk.

Фото: Pinterest
«Суррогат она туфайли дунёга келган чақалоқни кутиб олганимизни тасдиқлашдан жуда хурсандмиз. Оиламиз учун алоҳида вақт ажратганимизда, журналистлардан бизни тинч қўйишларини илтимос қилиб сўраймиз. Барчангизга катта ташаккур!», – деб ёзади у постида.
Эслатиб ўтамиз, Приянка Чопра ва Ник Жонас олти ойлик муносабатлардан кейин 2018 йилда турмуш қурган. Уларнинг тўйи насроний ва ҳиндуийлар урф-одатларига кўра, Жодхпурдаги Bhawan Palace саройида ўтказилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар