Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Ўзбекистон 24» телеканалида давлат раҳбарининг ушбу қарорига батафсил шарҳ берилди.
Унга кўра, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг маданий билим ва кўникмаларини, миллий маданиятга муҳаббатини ошириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.
Хусусан, мактаб ўқувчиларига миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини чала олиш маҳорати ўргатилади ҳамда бу ҳақда уларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома)га тегишли қайд киритилади.
Мусиқа фани ўқитувчиларининг миллий чолғулардан камида биттасини, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб эса камида учтасини чала олиш маҳоратига эга бўлиш мажбурий ҳисобланади.
Уларга асосий иш жойида иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда, мусиқа фанидан дарс ўтиш ва тўгарак машғулотларини олиб боришга рухсат берилади. Мусиқа дарсларида «Ҳаётимга ҳамроҳдир чолғу» шиори остида «чолғу ижрочилиги» машғулотлари йўлга қўйилади.
Мактабларни ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. 2022—2024 йиллар давомида 10 130 та мактаб, 323 та болалар мусиқа мактаби, 826 та маданият маркази 7 турдаги миллий чолғулар билан 3 тўпламдан таъминланади. Бунинг учун республика ва маҳаллий бюджетлардан тенг улушларда жами 205 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, ўқувчилар учун миллий мусиқа чолғулари, тасвирий ва амалий санъат, ҳунармандчилик йўналишларида амалий тўгараклар ташкил этиш учун 2022 йилнинг ўзида 92 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган чолғу асбоблари, овоз кучайтиргич мосламалари, техник жиҳозлар, чироқлар, махсус либослар Ўзбекистонга олиб кирилишига 2025 йил 25 январгача божхона божидан озод этилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлигини айтиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди