2 285
Фотима Бердиева: «Дайди қизнинг дафтари»даги Тахминага Дурдона Қурбонова ўрнига уни танлашгани ҳақида
«Дайди қизнинг дафтари»даги Тахмина – актриса Фотима Бердиева у аслида Дурдона Қурбонова танланган образни ижро этгани ҳамда сериалдаги муҳокамаларга сабаб бўлган саҳналар қандай суратга олингани ҳақида сўзлаб берди.
«Айнан Тахмина ролига бир нечта актриса келган, улардан бир қанчаси ўзи розилик билдирган. Лекин юз кўриниши тўғри келмаган, характер бера олмаган. Шунинг учун уларни олишмаган, агар бошқа сабаб бўлганида ўша актрисаларни танлашган бўларди. Халқ ёмон деб ўйлаётган қаҳрамондан битта мен кўриняпман кўзига, мен бўлмаган тақдирда ҳам бошқа актриса ўйнар эди. Масалан, Дурдона Қурбонова тасдиқланган, бу ролда айнан у чиқиши керак бўлган. Суратга олишга бир ҳафта қолганида мени кўриб, тасдиқлаб юборишган. Кастингга жуда ҳам кўп таниқли актрисалар келган, жуда кўпчилик тайёр бўлган. Ёмон ролларда чиққан актрисалар кўп-ку, фоҳиша ролида чиқадиганлар бор. Ҳозир энди улар ҳурматли актрисага айланган. Нимага айнан бизнинг сериалга ёпишиб олишганини тушунмайман», – дейди Фотима Бердиева.
Актрисанинг сўзларига кўра, у сценарийни бошидан охирига қадар ўқиб чиққан ва жуда ҳам маъқул келган. Қолаверса, ролни ҳам маза қилиб ижро этгани, сериални ҳам мириқиб томоша қилганини қўшимча қилиб ўтган. Фотима ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган очиқ саҳналар қандай суратга олинганига ҳам тўхталди.
«Нима десам бўлади, менинг ҳам ақлим бор. Шунча эркакнинг ичида қандай қилиб кийимсиз суратга тушаман? Мана, операторларимиз бор, бемалол ким истаса, сўрасин. Агар алдаётган бўлсам, тепамда Худойим турибди. У саҳнада менинг кийимим бўлган. Майка ва тиззамгача шорти бўлган. Азиз ака билан орамизда ярим метр масофа бор эди. Ўртага ёстиқ ҳам қўйилган, ҳаттоки қўл ҳам тегиб кетмаслиги учун. Ҳар тарафлама эҳтиётимизни қилганмиз. Албатта, буни оқламайман, лекин афсусланмайман. У ерда дубль кўп бўлган, баъзиларида кийимим кўриниб қолган, лекин яхшиси қўйилган», – дейди актриса.
Фотима эски ўзбек фильмлари ҳам очиқ саҳналардан мустасно эмаслигини айтади.
«Яна бир нарсани айтиб ўтишим керак. У пайтда ўзимни муаммоларим билан хаёлимда жуда кўп нарса бўлган. Тўлиқ жаҳлда юрган ҳолатларим эди. Шунинг учун бу сериалдан кейин нима бўлади, деб ўйламаганман. Тўғри, билиб турганман. Кейин бу асар бўлса, биз буюртма қилиб ёздирмаганмиз. Асар асосида сценарий қилинган, топширилган, ўқилган ва рухсат берилган. Сериални кузатганлар бўлса, ичида қанчадан қанча ақлли гаплар, одам ўзига олиши керак бўлган нарсалар бор. Нега айнан у нарсалар олиб чиқилмайди? Олдинги ўзбек киноси дурдоналарида, масалан, ‘Шум бола’да айрим саҳналар эфирга узатилган-ку?! Лекин бор нарсани гапирса, халқимизга ёқмайди», – дейди Фотима Бердиева. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди