Юртимизда Алишер Навоий тавалудининг 581 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан маърифий ва амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Улуғбек шаҳарчасида жойлашган 286-сонли ўрта умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда алломаларнинг ана шундай ўлмас асарларидан намуналар ижро этилди.
Ўтказилган тадбирда, МИБ ходимлари сўзга чиқиб бугунги тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларни иқтидорини кенг намойиш этиш, уларни қўллаб – қувватлаш, ёшларни буюк аждодларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилаётганлигини айтиб ўтди.
Тадбирда 286-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ва таълим муассасаларидаги ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган бадиий саҳна кўринишлар йиғилганларга катта таассурот қолдирди.
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жойларда ёзувчи ва шоирлар, маънавият ва адабиёт фидойилари иштирокидаги ушбу тадбирларда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, фаолияти, ижодий меросининг аҳамияти кенг тушунтирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади