17:30 / 24.02.2022
2 153

Актриса Асал Шодиева тўнғич ўғлининг укаси билан муносабати ҳақида гапирди

Актриса Асал Шодиева тўнғич ўғлининг укаси билан муносабати ҳақида гапирди
Таниқли актриса Асал Шодиева 12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида иккинчи марта она бўлди. Айни кунларда икки фарзанднинг парвариши билан банд бўлган актриса Instagram орқали мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб беришга қарор қилди. Қуйида энг қизиқ саволларга актрисанинг жавобларини тақдим этамиз.

Фото: Instagram / @asalshodieva
— Нега фарзандингизни Туркияда дунёга келтирдингиз? Соғлиғингизда бирор муаммо бормиди?
— Соғлиғим яхши, аммо бунга ҳам ишонмайсизлар.

— Биринчи фарзандингизни қаерда дунёга келтиргансиз?
—Муҳаммадюсуф акушерлик ва гинекология илмий текшириш институтидаги Лола Эркиновна кўмагида дунёга келган.

— Икки бола билан қийин эмасми? Муҳаммадюсуф Бахтиёрдан рашк қилмайдими?
— Албатта, бунинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Бу ишда энагамиз, онам ва қайнонам кўмаклашишади. Дадамиз эса ишда бўлади. Кичкинтойларим кечаси навбати билан бақир-чақир қилишади. Шу боис деярли ухламайман. Муҳаммадюсуф укасини яхши кўради, уни ўпиб эркалайди. Аммо баъзида феъли ўзгариб, укасининг устига ўтириб олишга ҳаракат қилади.

Фото: Instagram / @asalshodieva
— Фарзандларингизни кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирдингизми?
— Икки фарзандим ҳам табиий йўл билан туғилган.

Фото: Instagram / @asalshodieva
—Сунъий уруғлантириш (ЭКО) ёрдамида иккинчи бор ҳомиладор бўлганингиз ростми?
— Йўқ, ишонмасангиз ҳам, жавоб бердик.

— Бахтиёрни бўтқа билан озиқлантирасизми?
— Йўқ, у она сути билан озиқланади.

— Парҳез қилаётганингиз она сутининг камайишига сабаб бўлмаяптими?
— Йўқ, мен фақатгина танам учун бефойда бўлган маҳсулотлардан воз кечиб, парҳез қиляпман, холос. Ширин, шўр ва хамирли маҳсулотлардан воз кечганман. Бундан ташқари, оздирувчи массаждан ҳам фойдаландим. Бу жуда оғриқли жараён, лекин учинчи сеансдан сўнг кўникиб кетасиз. Организмдаги ортиқча сув кетади. Туғруқдан кейин 10 кило ташладим, ҳозир вазним 60 килограмм, ўзимнинг вазним 57 кг эди.

— Нега ўзбекча гапирмайсиз?
— Мен-ку гапираман, лекин сизга тил ўрганишга нима халақит беряпти? Билимнинг ортиқчаси бўлмайди.

Шунингдек, Асал Шодиеванинг айтишича, тўнғич ўғли Муҳаммадюсуф куни билан дадасининг клип ва фильмларини кўриб ўтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Асал Шодиева тўнғич ўғлининг укаси билан муносабати ҳақида гапирди