19:30 / 10.03.2022
2 767

Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам ютқазди

Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам ютқазди
Шоир Йўлчи Рўзиев ва хонанда Юлдуз Усмонова ўртасидаги муаллифлик ҳуқуқига доир иш Олий судда ҳам кўриб чиқилди.

Депутат Расул Кушербаевга кўра, иш шоир Й.Рўзиев фойдасига ҳал этилиб, Ю.Усмонованинг шикояти қаноатлантиришдан рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик суди Юлдуз Усмоновадан шоир фойдасига «Хаста бўлма» номли шеъридан муаллифлик ҳуқуқини бузиб фойдалангани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарганди.

Унга кўра, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида (135 миллион сўм) етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Сўнгра Юлдуз Усмонова Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган.

Тошкент шаҳар суди биринчи инстанция суди қарорини кўриб чиқиб, ўз кучида қолдириш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Шоир Йўлчи Рўзиев, Юлдуз Усмонова, Хаста бўлма, Муаллифлик ҳуқуқи

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам ютқазди