Inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон Тошкентда Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан янги стрит-артини чизиш жараёни тасвирланган видеони эълон қилди.
Унда қўлида PUBG ўйининг логотипи туширилган телефонни ушлаб турган бола кўзгуда Амир Темур сиймосини кўраётгани тасвирланган.
«Пластмасса ҳаёт», — дея изоҳ қолдирган муаллиф ўз ижодига.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрь бошида @inkuzart Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополияга бағишланган стрит-арт чизганди. Унда машина учун узун навбат ва навбат бошида қизил шапкали инсон тасвирланганди. Кейинроқ ушбу тасвир тўлиқ ўчириб ташланган, пойтахт ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган эди.
Ноябрда эса кўча рассомининг Тошкентда бензин нархи ошишига бағишланган стрит-арт ўчириб ташланганди. 2022 йилнинг 18 февраль куни эса Inkuzart’га тегишли турли формулалар билан деворга чизилган Алберт Эйнштейннинг портрети бўяб ташланган. Чилонзор туман ҳокимлиги стрит-артининг ўчирилишига туман ҳокимининг буйруғи эмас, маҳалла фаоллари сабабчи бўлганини маълум қилган.
Тошкент, Амир Темур, Стрит-арт, Пластмасса ҳаёт “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?