Сўнгги йилларда Ўзбекистонда пластик жарроҳлик тобора ривожланмоқда. Кимдир пластик операциядан кейинги ёки турли жароҳатлар оқибатидаги чандиқларни бартараф этиш учун фойдаланса, бошқалар бурни, кўзи ҳамда бошқа аъзоларининг шаклини ўзгартириш мақсадида фойдаланади. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида ҳам чиройли ташқи кўринишга эга бўлиш учун пластик операция қилдирганлар кам эмас.
Лола Йўлдошева
Фото: Instagram / @lolaofficial_
Лола Йўлдошеванинг ташқи кўринишига қараб ҳеч ким 37 ёшни қаршилагани ва уч фарзандни дунёга келтирганига ишонмайди.
Айни дамда оиласи билан Москва шаҳрида истиқомат қилаётган Лола Йўлдошева март ойида пластик жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. У гўзал бўлиш учун асли ўзбекистонлик, аммо Москвада фаолият юритаётган машҳур пластик жарроҳ Тимур Ҳидировга мурожаат қилди. Хонанда Instagram саҳифасига шифокор билан тушган суратини жойлади ва учинчи туғуруқдан кейин маммопластика қилдиришга қарор қилганини айтиб ўтди.
Рухшона
Фото: Instagram / рухшонаоффиcиал
Март ойида 28 ёшни қаршилаган хонанда Рухшона туғуруқдан кейинги осилган қоринни пластик жарроҳлик йўли билан олдирди. Аммо у бошқа ижодкорлар сингари жарроҳлик учун хориждаги машҳур клиникаларни танламади. У Бухорога бориб, жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.
— Буни анчадан буён режа қилгандим. Чунки осилган қорин терисини ҳеч қандай муолажа билан йўқотиб бўлмайди. Натижадан кўнглим тўқ, жарроҳлик амалиёти тўрт соат давом этган бўлса-да, оғриқ сезмадим, — дейди хонанда Рухшона.
Хонанда шу йилнинг 13 апрель куни яна жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Бу сафар липосакция ва маммопластика амалиётларини қилдирди.
Муниса Ризаева
Фото: Instagram
Хонанда Муниса Ризаева шу кунгача фақатгина 2 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказганини маълум қилган. Аввалига ингичка лабининг шаклини, ундан сўнг ринопластика билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётини қилдиришга қарор қилган. У интервьюларида аввалги «собиқ» бурни кадрда хунук кўрингани ва унга ноқулайлик туғдирганини яширмайди.
Дилфуза Исмоилова
Фото: Коллаж
— Гўзаллик учун қовоқларимни олдирмаганман. Ўшанда қовоғимга яра чиқиб, қаттиқ оғриқ қолганди. У бир неча кунда катталашиб, кўзимни очолмай қолгандим. Шундан сўнг шифокорлар қовоқларимни олдиришни маслаҳат беришди. Жарроҳликдан сўнг кўз шаклим ҳам ўзгарган. Аммо бу ўзгариш менга жуда ярашган, — дейди хонанда Дилфуза Исмоилова.
Ҳосила Раҳимова
Фото: Коллаж
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова интервьюларининг бирида 2012 йилда қовоқ билан боғлиқ пластик жарроҳлик амалиётини Туркияда амалга оширган. Бу фақат гўзаллик учун эмас, соғлиги учун ҳам зарур бўлганини айтади.
Манзура
Фото: Коллаж
Хонанда Манзура ҳам икки марта пластик жарроҳлик амалиётини қўллаб кўрган. У илк марта қовоқларини олдирган. Ундан сўнг эса лабининг шаклини ҳам ўзгартирган. Шоу-бизнес вакиллари хонанда қоматига ҳам жиддий ўзгартириш киритганини тахмин қилишади. Аммо хонанда бу ҳақда бирор марта маълумот бермаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди