date
views 984

Вин Дизел: «Форсаж»нинг «ўнинчи» талқинини суратга олиш бошланди

Вин Дизел: «Форсаж»нинг «ўнинчи» талқинини суратга олиш бошланди
Фото: «NOI.md»
«Форсаж» фильмининг «ўнинчи» талқинини суратга олиш бошланди. Бу ҳақда фильм бош қаҳрамонини ўйновчи актёр Вин Дизелга асосланиб «The Hollywood Reporter» хабар берди.

- Янги фильмнинг номи — «Fast X».

Вин Дизелдан ташқари, кўча пойгачилари киносида актёрлардан Шарлиз Терон, Бри Ларсон («Капитан Марвел», «Конг: бошчаноқлар ороли»)ни кўрамиз. Жейсон Момоа («Тахтлар ўйини», «Аквамен») бу кинода ёвуз қаҳрамон образини гавдалантиради.

Ўнинчи «Форсаж» премьераси 2023 йилнинг 19 май санасига белгиланган.

2021 йилда тақдим этилган «Форсаж-9» гарчи IMDb талқинида 10 баллик тизимда 5,6 балл тўплаган бўлса-да, жаҳон прокатида 726 миллион доллардан кўпроқ маблағ келтирганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Вин Дизел: «Форсаж»нинг «ўнинчи» талқинини суратга олиш бошланди