date
views 1 292

Пушкиннинг украин шаҳридаги жанг ҳақидаги достони катта суммага сотилди

Пушкиннинг украин шаҳридаги жанг ҳақидаги достони катта суммага сотилди
«Литфонд» кимошди савдоси уйида рус шоири Александр Пушкиннинг биринчи сайланма асарлари 7,5 млн. рублга сотилган. Бу ҳақда Forbes нашри маълум қилган.

Ушбу сайланмада Пушкиннинг учта достони қўлёзмаси бор: «Руслан ва Людмила», «Полтава» ва «Кавказ асири». Уларнинг орасида «Полтава» достони Украинадаги шаҳарча ҳақида бўлиб, у ерда 1709 йилда бўлиб ўтган жанглар ҳақида сўз боради.

Сайланманинг бошланғич баҳоси 6 млн. рубл эди, савдо вақтида унинг нархи яна 1,5 млн.гача кўтарилган. Шунингдек, «Руслан ва Людмила» достонига Пушкин дастхати совға сифатида тақдим этилган.

Бундан ташқари, мазкур кимошди савдосида Иля Илф ва Евгений Петровнинг машҳур «12 стул» асарининг биринчи нашри 120 минг рублга сотилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Пушкиннинг украин шаҳридаги жанг ҳақидаги достони катта суммага сотилди