1 096
Озодбек Назарбеков: «Андижон полкасини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш бўйича ҳаракатлар бошланган»
Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати
25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида ўтказилаётган «Лазги» халқаро рақс фестивали доирасида маданият вазири Озодбек Назарбеков ОАВ вакилларининг қатор саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Назарбеков интервью давомида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганларга ҳар куни «Андижон полкаси»га рақсга тушиш топшириғига нисбатан муносабат билдираркан, «Бу жуда ҳам яхши ташаббус, буни қўллаб-қувватлайман», дея жавоб берган.
Шунингдек, у «Андижон полкаси»ни Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш борасида ҳаракатлар бошлангани ва бу давом этаётганини қайд этган.
«Номоддий маданий меросларимизни ЮНЕСКОга киритиш мақсадида ҳар йили ташкилотга янги-янги рўйхатлар киритиб, таклифларимизни билдириб борамиз. Охирги пайтларда бир қанча ноёб меросларимиз қатори «Андижон полкаси» ҳам таклиф қилинмоқда. Жараён аллақачон бошланган ва бу давом этяпти. Ўйлайманки, ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси яқин йиллар ичида«Андижон полкаси»ни ҳам рўйхатга олиш бўйича қарор чиқаради. Бу рақсимиз ҳам тарихга муҳрланадиган асарлардан бири», — деган маданият вазири. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда