10:55 / 21.11.2017
8 351

Хоразмда эр хотинини аввал пичоқлаб, кейин ёқиб юборди...

Хоразмда эр хотинини аввал пичоқлаб, кейин ёқиб юборди...
Эр-хотиннинг ҳар кунги ўзаро жанжаллашишига кўникиб қолган қўшнилар навбатдаги жанжал бир кишининг ҳаётига зомин бўлишидан бехабар эдилар.

Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида рўй берган ҳодиса оқибатида бир оила завол топди.

Маст ҳолда уйга келган эр қўлига пичоқ олиб, аёлининг дуч келган жойига урган. Кайфи тарқагач қилмишининг оқибатидан қўрққан эр жасадга бензин сепиб ёқиб юборган.

Қўни-қўшни, маҳалла-кўй эр-хотиннинг ўзаро низосига бефарқ қарамаганида, уларнинг муаммосига ечим топишга кўмаклашганда бу мудҳиш воқеа содир бўлмасди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 10 ойида содир этилган қотиллик жиноятларининг 165 таси эр-хотин ва қайнона-келинлар ўртасида, 66 таси қўни-қўшнилар ўртасида оддийгина маиший келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида содир бўлган яна бир жиноят тўғрисида "Видео: Ҳовлисида кафансиз кўмилган эр ёхуд қотилликни “яширган” лапарлар..." номли мақола эълон қилган эдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда эр хотинини аввал пичоқлаб, кейин ёқиб юборди...