18:08 / 28.04.2022
953

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ва «Пахтакор» ОЧЛда яхши даража кўрсата олди

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ва «Пахтакор» ОЧЛда яхши даража кўрсата олди
«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоасининг Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасидаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар қилмоқда.

- "Гуруҳдан ўрин олган жамоаларнинг барчаси кучли эди. Шунга қарамасдан, футболчилар руҳий томондан яхши тайёргарлик кўрди ва уларга қарши яхши ўйин кўрсата олди. Олдимизга кейинги босқичга чиқиш вазифаси қўйилганди ва биз буни жуда ажойиб тарзда амалга оширдик", - деди «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

«Насаф»нинг ўйини Суперлига билан ОЧЛда фарқ қилиши ҳақида

- Жамоа қанча кўп ўйинга эга бўлса, ўйин амалиёти ҳам шунга яраша бўлади. Буни йигитлар учрашувларда кўрсата олди. Таркибда қанча жароҳатлар бўлишига қарамасдан, йигитлар катта иштиёқ билан ўйнади ва шу сабабли кейинги босқичга чиқдик. Фурсатдан фойдаланиб, барча ўзбек мухлисларини бу кичик ютуқ билан табриклайман.

Жамоадаги жароҳатлар ҳақида

- Охирги икки йил ичида Шерзод Насруллаев етакчимизга айланди. У керакли чизиқда ҳаракат қилади, чунки чап қанот ҳимоясида бошқа ўйинчи йўқ эди. Шунинг учун Алибек Шерзоднинг қанотини ёпишга ҳаракат қилди. Давронов ёш бўлишига қарамасдан, анча яхши ҳаракат қилди ва ишончимизни оқлади. Насруллаев ва Ғайбуллаевнинг йўқлиги ўйинимизга яхшигина таъсир қилди.

Плей-оффдаги рақиб ҳақида

- Навбатдаги рақибимиз ҳақида кеча билдик. Кейинги босқичдаги рақибимиз Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» жамоаси. Ҳозирда жамоа миллий чемпионатда тўртинчи поғонада кетаётган экан. Уларнинг бир нечта легионери бор. Биз Саудия жамоасига қарши майдонга тушдик ва уларнинг барча жамоаси яхши савияда эканлигини билдик. «Аш-Шабоб»га қарши ўйин ҳам осон бўлмайди, бироқ ОЧЛдаги ўйинимиз орқали анча тажрибага эга бўлдик ва уларга қарши яхши ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

Гуруҳ босқичининг сўнгги туридан аввал «Насаф» йирик ҳисобда мағлуб бўлмаса, кейинги босқичга чиқиши аниқ эди. Бу жамоанинг ўйинига таъсир қилгани ҳақида

- Менимча, бу ҳолат озгина таъсир қилди. Буни футболчиларнинг ўйинидан сездим. Шу сабабли кийим алмаштириш хонасида бу ҳақида жуда кўп бор таъкидладим. Биз ҳали мақсадимизни 100% ҳал қилмаган эдик ва уларни руҳан жиддий тайёрлашга ҳаракат қилдим.

«Пахтакор»нинг ОЧЛдаги ўйини ҳақида

- «Пахтакор»нинг бир нечта ўйинини кўрдик. Улар ҳақида гапирадиган бўлсам, анча яхши ўйин кўрсатди. «Шерлар»нинг ўйинларда яратган вазиятлари бутун мавсумга етса керак. «Пахтакор»дан бироз омад юз ўгирган бўлса ҳам керак. Лекин «Насаф» ва «Пахтакор» ОЧЛ баҳсларида яхши даражани кўрсата олди.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» 9 очко жамғарган ҳолда E гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва ўз тарихида илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. 1/8 финалда қаршиликларга Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» жамоаси рақиб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ва «Пахтакор» ОЧЛда яхши даража кўрсата олди