05:06 / 29.04.2022
1 250

ЕКЛ. "Рома" ярим финалнинг дастлабки учрашувида "Лестер" билан дуранг ўйнади

ЕКЛ. "Рома" ярим финалнинг дастлабки учрашувида "Лестер" билан дуранг ўйнади
Европа Конференциялар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Лестер" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб, 15-дақиқада Лоренцо Пеллегрини ҳисобни очди. 67-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Лукман мувозанатни тиклади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 6 май санасида ўтказилади.

"Лестер" – "Рома" 1:1
Голлар
: 0:1 – 15 Пеллегрини, 1:1 – 67 Лукман.
"Лестер" – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Фофана, Кастань (Джастин, 21), Тилеманс, Мэддисон, Дьюзбери-Холл, Олбрайтон (Барнс, 62), Варди (Ихеаначо, 62), Лукман (Перес, 84).
"Рома" – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (Винья, 85), Мхитарян (Верету, 57), Кристанте, Пеллегрини (Афена-Гьян, 85), Дзаньоло (Сержиу Оливейра, 69), Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Абрахам (8), Дьюзбери-Холл (26), Варди (59), Дзаньоло (63).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕКЛ. "Рома" ярим финалнинг дастлабки учрашувида "Лестер" билан дуранг ўйнади