Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Аввало Рамазон ҳайит байрами билан мухлисларимизни ва Ўзбекистон халқини табриклайман. Футболчиларга ўтган ўйинда мағлуб бўлганимиз ва бугун боримизни бериб ўйнашимиз лозимлигини тушунтиргандим. Ғалабага эришганимизда 3 очко мухлисларимиз учун совға бўларди. Йигитлар ҳаракат қилишди, афсус сўнгги дақиқаларда омад биздан яққол юз ўгирмоқда. Бугун тан олиш керак, дуранг натижага мос ўйин бўлди. "Насаф" ОЧЛда тиғиз тақвим билан ўйинлар ўтказиб келди. Уларни гуруҳ босқичидан чиққанликлари билан табриклайман.
Ютқазган мураббий учун жараён жуда оғир бўлади. Ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Бугун ҳужумкор тактика танладик, 2 та ҳужумчи билан ўйин бошладик. Лекин, тан олиш керак, бизда вазиятлар кўп бўлмади.
- Гол бўлган вазиятда дарвозабонга нисбатан қўполлик бор эди деб ҳисоблайсизми?
- Билмадим, бунақа вазиятларда ҳакамлар кўпроқ дарвозабонлар фойдасига қарор чиқарарди. Лекин ҳозир бу провакацион саволга ўхшаб қолаяпти. Нимадир деб юборишим ёки ҳозир гапнинг очиғи, қизиққонлик билан фикр билдириб қўйишим мумкин. Бу вазиятларга тўхталишнинг ўзи тўғри эмас. Тўп назорати бизда эмасди, ютқаздик, бўлар иш бўлди. Вазиятни охиригача ўйнаб қўйишимиз керак эди. Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Биз ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик.
Ўйин охирида Шаҳзодбек Нурматовнинг жароҳати туфайли яққол ҳужумчисиз қолиб кетдик. Кейинги ўйинларга тайёргарликка киришамиз. Мухлислардан мураббийлар штаби номидан узр сўрайман. Тўғри, узр сўраш билан иш битмайди, айбдормиз. Бугун 6 очколик ўйин эди. Дуранг бўлганида ҳам турнир жадвалида нормал ўринда қолардик. Мураббийнинг рейтинги натижага қараб баҳоланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда