00:01 / 04.05.2022
1 439

"Насаф" иккинчи "зона"да ҳаракат қилса "Пахтакор" ютади ёхуд Суперлигада супер тўқнашувлар

"Насаф" иккинчи "зона"да ҳаракат қилса "Пахтакор" ютади ёхуд Суперлигада супер тўқнашувлар
5 май куни Суперлигамизнинг навбатдаги турига старт берилади ва 7 майда якун топади. Бу сафар ҳам жиддий баҳслар бор. Айниқса, “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви шубҳасиз турнинг марказий ўйини саналади. “Сурхон” эса чемпионатда ягона ғалаба қозонмаган клуб бўлиб турибди.

ФИФА ва ОФК инструктори тажрибали Ислом Аҳмедов тур олдидан жамоаларнинг имкониятини баҳолади.

5 май (пайшанба)

“Нефтчи” – “Локомотив”

- Жамоаларнинг имконияти 60х40. Нимага деганда, “Локомотив” ҳозир бир хил савияда ўйин кўрсатмаяпти. Жамоа ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган, уларга вақт керак. “Нефтчи” ҳам деярли шунақа вазиятда. Аммо уларнинг охирги турлардаги ўйинларини томоша қилдим, аста-секин ўзига келяпти.

“Олимпик” – “Динамо”
- Бу жуфтликда ҳам “Олимпик”нинг имкониятини 60 фоиз баҳолайман. Бу жамоа замонавий футбол кўрсатяпти. Таркиби ёш. Ўйиндан-ўйинга тажрибасини оширишяпти. “Олимпик” тўпни йўқотганда ёки бошқа ҳолатда бўлсин, умуман ҳар бир вазиятда босим ўтказяпти. Мана шунга 90 дақиқа чидаб ўйнаяпти. “Динамо”га бу учрашувда қийин бўлади.

6 май (жума)

“Сурхон” – “Қўқон-1912”

- Ўйлайманки, ушбу жуфтликда “Сурхон”нинг имконияти бироз юқорироқ. Жамоанинг “Локомотив”га қарши ўйини жуда ёқди. Бундай ўйин билан мағлубиятга лойиқ эмасдилар. “Сурхон”да ўйин суръати бор, йигитларнинг ҳаракати яхши. Фақат охирги зарбада омад етишмаяпти. “Қўқон-1912” ҳам яхши жамоа. Аммо “Сурхон”нинг усули кўпроқ ёқяпти.

“Металлург” – “Қизилқум”
- Мазкур жуфтликда 40-60 “Қизилқум” фойдасига. Сабаби, “Қизилқум”да ўйин бор, ўйинчилар бор. “Металлург”ни қанақа футбол кўрсатаётганини ҳозирча тушуниш қийин. Жамоада ўйин бор ёки йўқлиги кўринмаяпти. Масалан, “Олимпик”, “Насаф” каби жамоаларда ўйин кўриняпти. Бекободликлар тактикани ўзгартирмаятпи. 90 дақиқа давомида бир хил ҳолатда. Лекин бу Суперлига. Бу ерда вазиятга қараб ўйин кўрсатиш керак. “Қизилқум” эса ҳар томонлама яхши ўйин намойиш қиляпти.

“Навбаҳор” – “Бунёдкор”
- “Навбаҳор”нинг ғалаба қозониш имконияти кўпроқ, 70 фоиз. “Бунёдкор”нинг ўтган турда ўз майдонида “Олимпик” билан қандай ўйнаганини кўрдингиз. Очиқ футбол десак нотўғри бўлади. Майдон бўйича ҳаммаси ёйилиб кетган. Замонавий футболда бундай ўйнаш жуда қийин. “Навбаҳор” ўйиндан-ўйинга барқарорлашиб, қўшиб боряпти. “Навбаҳор” дарвозасига гол уриш қийин. Агар таваккал ёки тасодиф бўлиб қолмаса, яна билмадим.

7 май (шанба)

АГМК – “Сўғдиёна”

- Жамоаларнинг имконияти 50х50. “Сўғдиёна” уйда ўйнайдими, сафардами фарқи йўқ, жанговар жамоа. Ҳимояда яхши ўйнаяпти ва қарши ҳужумлари жуда хавфли. Шу боис АГМКга қийин бўлади.

“Насаф” – “Пахтакор”
- Таркибдаги футболчилар бўйича “Пахтакор” энг кучли жамоа. Уларнинг захираси ҳам кучли. “Насаф” ёш жамоа, деярли “Олимпик”ка ўхшайди. Тўғри, 2-3 та ёши катта тажрибали футболчилари бор. Қолганлари ёшлар. Натижа “Насаф” қандай тактикани қўллашига боғлиқ. Агар иккинчи “зона”да – ҳимояда ўйнаса “Пахтакор” ютади. Лекин қаршиликлар босим ўтказиб ўйин кўрсатса, ғалаба қозонишади. Қанақа тактика танланишига кўп нарса боғлиқ. “Насаф” Осиё Чемпионлар лигасида намойиш этган ўйинини кўрсатса ютади. Аммо “Пахтакор” ҳар томонлама кучли. Бироқ рақиб жиддий босим ўтказадиган бўлса, “Пахтакор” қийналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" иккинчи "зона"да ҳаракат қилса "Пахтакор" ютади ёхуд Суперлигада супер тўқнашувлар