"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар лигаси ярим финалида "Реал"га учралган мағлубиятга изоҳ берди.
"Биз яқин эдик. Бироқ якунда финалга чиқа олмадик. Ҳаммаси оддий. Биринчи таймда яхши ўйнай олмасакда, катта муаммоларга дуч келмадик.
Жамоам голдан кейин кўп ҳужумлар уюштирди. Биз ўз ўйинимизни топиб, кўплаб ҳужумлар уюштирдик ва футболчилар майдонда ўзларини қулай ҳис қила бошлади. "Реал" сўнгги 10 дақиқада ҳужум қилгани йўқ, биз эса жабр кўрдик.
"Қироллик клуби" сафида Милитао, Винисиус, Родриго ва Бензема жарима майдони атрофида пайдо бўлди ва бир-бирларига тўп узатиб, гол уришди.
Футболда олдиндан ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Барчасини бошидан кўриб чиқамиз ва қайтишимиз ва қайта олишимиз зарур. Олдинда бизни яна 4 та учрашув кутиб турибди", - деди Гвардиола. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда