
Тошкентда 2022 йилнинг 18 май куни Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади.
Мазкур ўйинга ташриф буюрадиган меҳмонлар рўйхати ЎФАда ўтказилган 6 май кунги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар қилмоқда «Дарё».
Қуйидаги Италия футболи афсоналари Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боради.
Кристиан Аббиати, Дарио Шимич, Лука Антонини, Кристиан Заккардо, Кристиан Зенони, Эдуардо, Алдаир, Венсан Кандела, Луижи ди Бяджо, Анжело Карбоне, Марек Янкуловский, Сержиньо, Людовик Жюли, Робсон Толедо, Альберто Жилардинё, Даниэле Массаро, Винченцо Яквинта.
Медиа-тадбирлар 17 май куни «Бунёдкор» стадионида, жамоалар ўртасидаги ўйин эса 18 май куни «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар