Суперлига 7-туридан ўрин олган АГМК – "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида
- Ўйин жуда ҳам қизиқарли кечди. "Сўғдиёна" бежиз биринчи ўринда кетмаётганди, ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Тўғриси, бугун кўп гол бўлади деб ўйламагандим. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Чунки сермазмун, мухлисларбоп ўйин намойиш қилишди. Ирода кўрсатдик, шогирдларим шунга яраша меҳнат қилишди. Санжар Турсуновга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламан. Шунингдек, жамоамиз номидан мухлисларга миннатдорчилик билдираман.
- Санжар Турсуновнинг ҳолати қандай?
- Яхши эмас. Бош мия чайқалиши рўй берди, шекилли. Тиббий текширувдан кейин маълум бўлади.
- "Сўғдиёна" фаол ўйин намойиш қилди. Бақоев кутилмаган нимадир таклиф қила олдими?
- Ҳа. Олдинги ўйинларини кўриб чиққандик. Сўғдиёна" 4-2-3-1 тактик схемаси асосида ўйнаётганди. Бироқ бугун 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилди.
Дилшод Аҳмадалиевга кўп дакки бердим, чунки бундай схемада бошқача ҳаракат қилиши лозим.
- АГМК мавсум бошида оғир ўйинларни ўтказди. Ҳозирги вақтга келиб жамоа ўйини анча яхшиланиб қолди. Бунга ниманинг эвазига эришилди?
- Йўқ. Бу жароҳатлар ва карточкалар кўпайиб кетиши оқибатида бўлганди. Ҳозир мана Худога шукрки, секин-аста ҳамма сафга қайтиб бормоқда.
- Олдинда яна бир жиддий рақиб – "Қизилқум" жамоаси кутмоқда. Нималарни кутяпсиз?
- Биласизми, ҳозир ўзи осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир клуб охиригача курашмоқда. Шунинг учун осон бўлмайди. Яхши тайёргарлик кўришимиз керак, ҳаммаси ўз қўлимизда.
- Италиялик афсоналарга қарши ўйинда иштирок этасизми?
- Йўқ. Биз ўйнаб бўлганмиз. Бутун эътиборимиз бугунги баҳсга қаратилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда