Италияда пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг биринчи ва иккинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли бошланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Биринчи кун
Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида Иззат Турғунов 5 метру 61 сантиметр масофага сакради. У Осиё рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.
Худди шу классда Жамолиддин Акобиров 4 метру 26 сантиметр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Бундан ташқари, аёллар ўртасида клаб улоқтириш бўйича Ф32 классида Маҳлиё Акрамова 17 метру 69 сантиметр натижа қайд этди ва олтин медал эгасига айланди.
Иккинчи кун
Эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов олтин медални қўлга киритди.
Худди шу масофага Т36 классида югуришда иштирок этган Иззат Турғунов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, аёлллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда Асила Мирзаёрова 3-натижани қайд этди ва бронза медалини қўлга киритди.
Айни дамда делегация ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда