
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 35-турида «Атлетико» ва «Реал» жамоалари 8 май, якшанба куни бўлиб ўтди.
Биринчи бўлим якунига яқин майдон эгалари пенальти ишлаб олди. Уни Янник-Феррейра Карраско муваффақиятли амалга оширди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Реал» чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини якунлади.
Шу тариқа «Атлетико» 2018 йилдан бери илк бор Ла Лигадаги уй ўйинида «Реал»ни мағлубиятга учратди.
«Матрасчилар» очколарини 64 тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. «Реал» (81) эса чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган.
«Атлетико» – «Реал Мадрид» 1:0
Гол: 1:0 – 40, пенальти Карраско.
«Атлетико»: Облак, Врсалко, Савич, Хименес, Рейнилду (Фелипе, 73), Льоренте, Карраско (Лоди, 90), Коке, Кондогбиа, Корреа (Гризманн, 46), Матеус Куня (де Пауль, 89).
«Реал Мадрид»: Лунин, Вальехо, Милитао (Менди, 68), Начо, Кроос (Модрич, 68), Каземиро (Вальверде, 61), Камавинга, Васкес, Йович (Винисиус Жуниор, 61), Асенсио, Родриго.
Огоҳлантиришлар: Йович (20), Васкес (28), Льоренте (37), Вальехо (38), Савич (63), Начо (71).
«Хетафе» – «Райо Вальекано» 0:0
«Вильярреал» – «Севилья» 1:1
Голлар: 1:0 – 86 Ло Чельсо, 1:1 – 90+5 Кунде.
«Эспаньол» – «Осасуна» 1:1
Голлар: 0:1 – 42 Барха, 1:1 – 67 Меламед. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар