Мадриднинг «Реал» клуби ва Килиан Мбаппенинг вакиллари футболчининг имиж ҳуқуқлари борасида келиша олмаяпти.
El Pais нашрининг хабарига кўра, мадридликлар ёзда эркин агентга айланадиган 23 ёшли ҳужумчи учун 180 миллион евро бонус, йилига 40 миллион евро маош ва имиж ҳуқуқидан тушган даромаднинг 50% қисмини таклиф қилмоқда.
Испан клуби раҳбарияти томонидан таклиф қилинган имиж ҳуқуқларини тақсимлаш борасидаги қарори футболчининг атрофидагиларни ҳафсаласини пир қилган. Жорий мавсумда Мбаппе имиж ҳуқуқларидан тахминан 40 миллион евро олиши кутилмоқда, яқин йилларда эса бу миқдор 70 миллион еврога ошиши мумкин.
Шу ўринда «Реал» раҳбарияти ҳам Килианнинг улар сафига ўтиши янги ҳомий ва ҳамкорларнинг топилишига ёрдам беради. Шу орқали даромад янада ошади.
«ПСЖ» эса ҳужумчига таклиф қилаётган янги шартномасида имиж ҳуқуқини 100% сақлаб қолиш имконини берувчи банд қўшган. Франциялик футболчи Париж клубида қолиш варианти ҳақида жиддий ўйламоқда.
Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум Лига 1 да 32 та ўйинда иштирок этиб, 24 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда