date
views 1 239

“Барса” ва “Сити” катта рокировкага қўл урмоқчи

“Барса” ва “Сити” катта рокировкага қўл урмоқчи
“Барселона” ва “Манчестер Сити” ёзда ўзаро ўйинчи алмашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Каталонияликлар бош мураббийи Хави ўз жамоасида Бернарду Силвани кўрмоқчи. Португалиялик ҳужумкор футболчи чемпионатда Хосеп Гвардиоланинг ишончини оқлаб келяпти. 27 ёшли ўйинчи ўн битта тўп киритиб, бешта голли пас оширди.

“Шаҳарликлар” каталонияликлар ярим ҳимоячиси Френки де Йонгга жиддий қизиқяпти. Гвардиола нидерландиялик футболчининг мухлиси ҳисобланади ва унга айнан Френки типидаги марказ ўйинчиси керак.

Буни инобатга олган “Барселона” мутахассислари манчестерликларга ҳар икки ўйинчини алмаштириш таклифини бермоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барса” ва “Сити” катта рокировкага қўл урмоқчи