Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – АГМК (1:4) учрашувидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
- Қизиқарли, очиқ ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" жамоасида малакали ўйинчилар жамланган, улар яхши ўйин кўрсатишяпти. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда эпчилроқ ҳаракат қилдик. Ўйин сўнггича кескин ҳужумлар ва чиройли голларни гувоҳи бўлдик. Бу билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак. Стадионга келган томошабинлар ўйиндан роҳат олган бўлса, бундан хурсандмиз. Ушбу баҳс тарихда қолди, энди келгуси ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим. Негаки, май ойининг тақвими зич, шу боис, ҳар бир учрашувда бўшашмасдан ҳаракат қилишмиз шарт.
- Зич тақвимда ҳар бир мураббийга ротация керак бўлади. Кейинги ўйинларда ротациялар кўришимиз мумкинми?
- Имкониятдан келиб чиқиб ротация қиламиз. Энг кўп ротация қиладиган ўзим бўлсам керак. Шогирдларимнинг барчасини имкон қадар майдонга туширишга ҳаракат қиламан. Таркиб рақибга қараб ҳам танланади. Бугун ҳам осон ўйин бўлмади.
- Жамоа сўнгги икки турда 90 дақиқани юқори темпда ўтказди. Олдинда, адашмасам, учта ўйин бор. Жисмоний жиҳатдан муаммолар юзага келмайдими?
- Чемпионат боши ёки охири бўлганида, хавотирланишга асос бўларди. Ҳозирги вазиятда эса ўйинларга аввалгидан-да жиддийроқ тайёргарлик кўриш талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар