Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугунги 3 очко биз учун муҳим эди ва мавсум давомида асқотади. Сафарда, кучли рақиб майдонида ғалабани қўлга киритиш жуда ажойиб. Ўйин ҳақида гапирсам, биринчи бўлимда биз ҳамма жойда назоратни қўлга олдик. Ҳисобда ҳам, ўйинда ҳам олдинда бордик. Лекин иккинчи бўлимга келиб "Сўғдиёна" вакиллари биздан яхшироқ ҳаракат қилишди. Мезбонлар кўпроқ қанотлардан ташкил этиладиган ҳужумларга ва стандарт вазиятларга таянишди. Биз бунга ҳар доим тайёр эмасдик, шу сабаб стандартдан гол ўтказиб юбордик.
Умуман олганда, йигитлар бугун кўрсатмаларни яхши бажаришди. Асосийси бугун курашувчан жамоага қарши биз ғалабага эриша олдик.
- "Насаф" асосан бир ҳужумчи билан ҳаракат қиларди. Бугун майдонда бир вақтнинг ўзида икки ҳужумчи ўйнади. Бу тактик ўзгариш эдими?
- Бугун ўйин схемасига озроқ ўзгартириш киритдик. Ҳимоя чизиғида соф 3 та футболчи ҳаракат қилди. Бу қайсидир маънода рақибга ноқулайлик туғдирди. Икки ҳужумчи билан ўйнаганимиз, уларнинг иккиси ҳам бош билан яхши ўйнайди, стандарт вазиятларда улар бизга зарур эди.
- Кейинги ойда U-23 Осиё чемпионати бошланади. Алибек Давронов терма жамоага жалб этилса, қанотда қийинчиликларга дуч келмайсизми?
- Бизда Ғолиб Ғайбуллаев ҳам сафга қайтмоқда. Шароф Муҳитдинов ва Дилшод Саидовни кўрдинглар, бугун асосан қанотда ҳаракат қилишди. Шу сабаб таркибимизда бор футболчилардан келиб чиқиб ўйин услубини танлаймиз.
- Ўзбекистон лига кубоги мусобақасини ўтказиш ёки ўтказмаслик таклифи ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?
- Бу таклифни ҳозир сиздан эшитдим. Чунки қачон ва қайси форматда ўтиши ҳақида манга бирон хабар келмади. Агар ўтказилса, бу ўйинлар сонини ортишига сабаб бўлади. Лекин "Насаф" учун бу мусобақа қийинчилик туғдириши мумкин. Чунки, ҳар бир турнирда қатнашаяпмиз. Бундан ташқари турли ёшдаги терма жамоаларга таркибимиздан мунтазам футболчилар жалб этиб келинмоқда. Бироқ, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши.
- "Насаф"нинг бу йилги мақсади қандай?
- Биз ҳар доим юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилганмиз. Биз ҳозир режа қилаямиз, насиб бўлса давралар оралиғида таркибимизни янада кучайтирамиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар