“Рома” ёзги трансферлар вақтида турли позицияларга янги ижрочиларни олишни режалаштираётган кўп ёзилмоқда.
Жозе Моуриньо ҳимоя чизиғини ҳам ислоҳ қилишни мўлжалламоқда. Порутгалиялик мутахассис катта клублар “нонини еган” ўйинчиларни олишга қизиқяпти.
Хусусан, бош мураббий спорт директори Тьягу Пинтога “Барселона” устози Хавига керак бўлмай қолган Клеман Лангле ва Сержиньо Дест трансфери билан шуғулланишни топширган. Америкалик Дест Каталонияга 2020 йилнинг октябрида олиб келинган эди. Бу мавсумда барча турнирларда 31 та ўйинда қатнашиб, учта голли пас узатди.
Франциялик Лангле 2018 йили “Севилья”дан олинган. У жами 24 та учрашувда битта ассист қайд этди холос.
Клублар ёзда бу икки трансфер бўйича музокара ўтказиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар