21:10 / 16.05.2022
1 109

Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига 9-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Олмалиқликлар сафида Жером Этаме (дубль) ва Диёр Туропов ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Олимпик" таркибида гол урадиган футболчи топилмади.

Мазкур натижадан сўнг "Локомотив"нинг очколари сони 12 тага етди. "Темирйўлчилар" айни пайт турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
"Олимпик" ҳисобидаги очколари сони 8 талигича қолди. "Олимпиячилар" ҳозирча жадвалнинг 10-поғонасидан жой эгаллаган.

"Олимпик" – "Локомотив" 0:3
Голлар: Жером Этаме 17, - 0:1 (Нурмуҳаммад Тошпўлатов). Жером Этаме 20, - 0:2, Диёр Туропов пенальти 80, - 0:3.
"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Русланбек Жиянов, 11.Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 19.Достонбек Турсунов, 23.Абдурауф Бўриев, 28.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов (17.Жалолиддин Содиқов, 90+2), 37.Алишер Одилов (9.Темур Мамасидиқов, 73), 44.Шаҳзод Тоиров (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 62), 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Даврон Анваров (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 46).
Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Беҳзод Шамсиев, 10.Фарруҳ Мухторов, 20.Диёрбек Ортиқбоев.
"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшод Комилов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 66), 7.Диёр Туропов (98.Маъруф Жумаев, 87), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 11.Кахи Махарадзе, 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов (9.Жавоҳир Алижонов, 87), 19.Жером Этаме (18.Али Абдураҳмонов, 87), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (27.Ислом Рашидхонов, 49), 44.Самуэль Опех.
Захира: 13.Рустам Нартадиев, 5.Жавоҳир Абдуалимов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 24.Шерзод Комилов.
Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов (37), Дилшод Комилов (44), Нурмуҳаммад Тошпўлатов (55).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди