12:41 / 17.05.2022
4 957

Ўзбекистонлик боксчи қизлар мамлакат бокс тарихида янги саҳифа очишди

Ўзбекистонлик боксчи қизлар мамлакат бокс тарихида янги саҳифа очишди
Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида икки ўзбекистонлик боксчи камида бронза медалини нақд қилишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

-50 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова катталар миқёсидаги дунё биринчилигида шоҳсупага кўтариладиган илк боксчи қиз сифатида тарихда қолади.

Ёқубова чорак финал баҳсида италиялик Жиордана Соррентинони мағлубията учратиб, ярим финалга йўл олди. Бу спортчи камида бронза медалини нақд қилиб қўйганини англади.

Бундан ташқари, яна бир ўзбекистонлик боксчи Моҳира Абдуллаева +81 кг вазн тоифасида чорак финал жангини муваффақиятли ўтказиб, жамоа учун муҳим ғалабани тақдим қилди. Абдуллаева муҳим жангда конголик рақибасидан устун келди.

Шу тариқа, ушбу Жаҳон чемпионатида ярим финал йўлланмасига эга чиққан ўзбекистонлик боксчилар сони ҳозирча 2 нафарга етган.

Навбаҳор Ҳамидова эса (-66 кг) чорак финалда амалдаги жаҳон ва Олимпиада чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменели билан рўбарў келди ва имкониятни бой бериб қўйди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчи қизлар мамлакат бокс тарихида янги саҳифа очишди