956
Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади"
Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин ўтказдик. "Насаф" кучли жамоа, яхши шаклланган. Бугун улар ўйин давомида кўпроқ устунликка эга бўлишди. Бу жамоа ўтган мавсумда ОФК кубоги финалида ўйнаган, бу мавсумда ОЧЛда иштирок этаяпти. Уларга навбатдаги босқичларда омад тилайман. Очиғини айтганда, "Навбаҳор" ва "Насаф" билан ўйинларда биз жуда кучсиз кўриндик. Бошқа ўйинларда бундай холат кузатилмаганди.
Клубимиз раҳбариятида жуда яхши инсонлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият бизга юқори ўринлар учун кураша оладиган жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Менинг жамоадаги ўрним ҳам шунга боғлиқ.
- Сизнингча, жорий мавсумда "Пахтакор" чемпион бўладими ёки "Насаф"ми?
- "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади (кулади). Ҳа, тўғрисини айтганда "Пахтакор" ва "Насаф" жуда кучли жамоалар. Уларда пойдевор бор, академиялари жуда яхши шаклланган.
Биласизми, бугун бизда айрим тажрибали футболчилар ҳам ёш болаларча хатоликларга йўл қўйишди. Стандарт вазиятларда ҳам яхши ишлай олмадик.
- Игнатий Нестеров нега бугун майдонга туширилмади?
- Бизда йўқотишлар бор. Нестеровда бир оз шамоллаш кузатилди. Шу сабабдан уни майдонга тушира олмадик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия кучлари Белгород вилояти яқинида Украина армиясининг яширин позицияларини йўқ қилди
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Норвегия ташқи ишлар вазири: “БМТ Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзолигини тасдиқлаши керак”
АҚШда чўчқа буйраги кўчириб ўтказилган бемор вафот этди
Клаудио Раньерининг жаҳли чиқди
5G алоқа сигналларини кучайтиришнинг мутлақо янги усули ишлаб чиқилди
Тунги клубдаги танишув, психотроп моддалар ва 10 минг долларга пулланиши керак бўлган фарзанд
Столтенберг: “Агар Украина урушда ютқазса, мамлакатда тиклайдиган нарсанинг ўзи қолмайди”