22:55 / 17.05.2022
931

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди"

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди"
Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
- Бугун жуда яхши ўйин кўрсатдик. Учрашувдан олдин йигитларга майдонда тезкор ҳаракат қилишлари талабини қўйгандик, улар буни жуда яхши уддалашди. Бугунги рақибимиз жиддий эди, ғалабамизга жамоамизнинг жисмоний жиҳатдан устунроқ экани асосий омил бўлиб хизмат қилди. Мухлисларимизни ва жамоамизнинг барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳисоб 5:0 бўлишига ўйинда киритилган тезкор гол сабаб бўлди деб ўйлайсизми?
- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Йигитлар юзага келган голли вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилиб рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Биринчи бўлимда киритган голларимиз рақибнинг режасини бузиб юборгани табиий.

- Шерзод Насруллаев қачон сафга қайтади?
- У машғулотларда якка тартибда ишлашни бошлади. Чемпионатда юзага келадиган танаффус вақтида биз билан жамоавий ишлашга ўтади.

- Интервьюларингизда жамоа таркибини кучайтириш ҳақида айтиб ўтгансиз. Бу борада режаларингиз қандай?
- Биз ушбу масала бўйича раҳбарият билан гаплашдик. Чуқур ўйлаган холда муаммоли чизиқларимизни кучайтириш режаси бор.

- Легионерлар қачон ўйинни асосий таркибда бошлайдиган даражага чиқишади?
- Биз уларни жамоамизга фойдаси тегиши учун чақирганмиз. Имконият берамиз, ўйинини кучайтирса, асосий таркибда тушади. Акс холда хайрлашишимиз ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди"