Европа лигаси финалидан ўрин олган "Айнтрахт" - "Рейнжерс баҳси якунланди. Ушбу баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Арибо ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг 57-дақиқада ҳисобни очди. Бироз ўтиб, Борре Костичнинг ажойиб узатмасидан сўнг мувозанатни тиклади.
Экстра таймларда 1:1 ҳисоби ўзгармади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Унда франкфуртликлар 5:4 ҳисобида рақибдан устун келди ва Европа лигаси 2021/2022 йилги мавсуми ғолибига айланди.
Айнтрахт Ф (Германия) – Рейнжерс (Шотландия) 1:1 (пен. серияси 5:4)
Голлар: 1:1 – 57 Арибо, 1:1 – 69 Борре.
Айнтрахт Ф – Трапп, Туре, Ндика (Ленц, 101), Тута (Хасебе, 58), Кнауфф, Костич, Роде (Якич, 90), Соу (Хрустич, 105), Камада, Линдстрем (Хеуге, 71), Борре.
Рейнжерс – Макгрегор, Тавернье, Голдсон, Басси, Баришич (Руф, 117), Джек (Дэвис, 74), Ландстрем, Камара (Арфилд, 90), Райт (Сакала, 74; Рэмзи, 117), Арибо (Сэндс, 101), Кент. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда