13:30 / 19.05.2022
1 235

“Рома” чарчаган, лекин...

“Рома” чарчаган, лекин...
“Рома” ярим ҳимоячиси Брайан Кристанте оғир ўтган мавсум охирига келиб, Конференциялар лигаси финали олдидан жамоа толиқиб қолганини тан олди.

- Финал ўз номи билан финал. Биз учун муваффақиятли якунланишига умид қиламиз, ҳудди Европа чемпионати каби. Охирги босқичгача етиб келиш доим мароқли бўлади. Биз чарчаб қолганимиз рост, лекин кучли иштиёқ бор. Бу табиий. Чарчоқ мақсадга эришишимизга халақит бермайди, - деди Кристанте.

“Рома” Еврокубоклар финалида бундан 31 йил муқаддам ўйнаган. Моуриньо шогирдлари янги асрда илк халқаро совринни қўлга киритишини истаяпти.

Конференциялар лигаси финали 25 май куни Албаниянинг Тирана шаҳрида бўлади. “Рома” шу куни Нидерландиянинг “Фейеноорд” клуби билан беллашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” чарчаган, лекин...