1 945
Александр Гейнрих — ўтмишдаги ёрқин ўйинлари, ҳозирги ҳаёти ва келажакдаги режалари ҳақида
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих Ўзбекистон ва Италия А Серияси афсоналари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг ЎФАга интервью берди.
Ўзбекистон ва Италия А Серияси юлдузлари ўртасидаги учрашув ҳақида
Ўзим учун қадрли бўлган «Пахтакор» стадионига қайтиш ёқимли бўлди. Ўйинни эса ўзингиз кўрдингиз, бошқа ҳеч нарса дея олмайман (кулади). Ташкилотчилик яхши бўлган. Италиялик ҳамкасблар билан суҳбатлашганимда, улар ҳам барчаси зўр ўтганини айтди. Улар 2-3 кундан буён Ўзбекистонда ва албатта, ош еган.
Терма жамоадан чақирувга дарҳол жавоб бергани ҳақида
Мен билан алоқага чиқишганда, умуман муаммо йўқлигини айтдим. Шундай футболчилар билан ўйнаш яна қачон насиб этади.
Ҳозир нима билан шуғулланаётгани ҳақида
Ҳозир оиламга кўпроқ вақт ажратяпман. Шунча йил футбол ўйнадим, доим ҳам уйда бўлолмасдим. Шунинг учун оилам билан бирга бўлиш учун танаффус олдим. Айни вақтда Москвадаман.
Келажакдаги режалари ҳақида
Бу ҳақида очиқ гапира олмайман. Тез орада билиб оласиз.
Мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш эҳтимоли ҳақида
Ҳа, шундай эҳтимол бор. Лекин яхши футболчи дегани ҳар доим ҳам яхши мураббий бўлади дегани эмас. Менда мураббийлик тажрибаси йўқ. Бизнинг авлоддаги йигитларни кўряпман. Кимдадир ўхшаяпти, кимдадир эса йўқ. Шунинг учун яхшироқ тайёргарлик кўрмоқчиман. Шунчаки мураббийликка қадам қўйгим йўқ. Омадсизликка учрашни хоҳламайман. Мураббийлик борасида бир нечта таклифлар тушди. Уларнинг барчасини рад этдим.
Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини кузатиши ҳақида
Нафақат Ўзбекистон терма жамоасини, балки Суперлигани ҳам доим кузатиб бораман. Терма жамоада айни вақтда муҳим ўйинлар йўқ, фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказиляпти. Янги мураббий билан ҳали нимадир ўзгарганини кўрганим йўқ.
Футболчилик фаолияти давомида Европадан таклифлар бўлгани ҳақида
Таклифлар бўлган, кўрикларга ҳам борганман. Германияда «Бохум» жамоасида кўрикдан ўтганман. Аммо тил билмаганим учун қийин бўлган. Шу сабаб у ердан дарҳол кетганман. У пайтлар ёш эдим. Ёшлик пайтинг уйдан узоққа кетсанг, нимадир сени ортга тортиб тураркан.
2003 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Хави, Иньесталарга қарши ўйнагани ҳақида
БААда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати фаолиятимдаги энг ёрқин лаҳзаларни хотирада қолдирган. Албатта, кучли рақиблар билан бир гуруҳга тушганмиз (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентина, Испания ва Мали билан бир гуруҳдан жой олган). Гуруҳ босқичидаги барча ўйинларни ютқазган бўлсак-да, биз қайтганимизда, қаҳрамонлардек кутиб олишганди. Чунки биз охиригача курашганмиз. Шундай ўйинлар бўлади-ки, мағлуб бўлсанг-да, одамлар сенинг курашганингни, охиригача борганингни кўради. Биз бундан уялмаганмиз. Ҳаттоки фахрланганмиз.
Фаолиятидаги энг эсда қоларли гол ҳақида
Жуда кўп голлар бўлган. Қайсидир муҳим, қайсидир муҳим эмас. Алоҳида бирини айтиш қийин. Бирор ўйинда жуда чиройли гол урасан, аммо жамоанг мағлубиятга учраган бўлади. Бирор ўйинда 1:0 га ғалаба қозонасан, ягона голни ҳам ўзинг урасан. Мана бу энг эсда қоларли гол бўлади.
Аргентинага қарши ўйинда жарима зарбасидан урган голим кўпроқ ёдимда қолган. «Пахтакор» сафида ҳам Чемпионлар Лигасида Саудия Арабистони клубига ҳам жаримадан гол ургандим.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда