Себастьян Роде жамоасининг Европа Лигаси финалида "Рейнжерс" устидан қозонилган ғалабаси (1:1, пен 5:4). хусусида тўхталди.
31 ёшли германиялик ярим ҳимоячининг айтишича, "бургутлар"нинг евротурнирдаги муваффақияти қайсидир футболчининг эмас, балки бутун жамоанинг ютуғидир.
"Бу жамоа ақл бовар қилмайдиган даражада. Барчамиз ушбу муваффақиятга лойиқ эдик, бундан жуда хурсандмиз. Қийин йўлни босиб ўтдик ва кўп нарса хавф остида эди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бутун мавсумда бўлгани каби ақлдан оздирадиган даражада эди. Барчамиз учун унутилмас саёҳат бўлди. Бунга чиндан ҳақли эдик", – деди Роде.
Хабарингиз бор, Роде финал ўйинида "Рейнжерс" ярим ҳимоячиси Жон Ландстрём билан тўқнашиб кетди. Глазго жамоаси футболчиси Роденинг юзига тепди – германиялик футболчи жиддий жабр кўрди. "Айнтрахт" сардорига шифокорлар ёрдами зарур бўлди, бироқ орадан бироз вақт ўтиб у ўйинни давом эттира олди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда