
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Рим жамоасидаги келажаги ҳақида тушган саволга жавоб берди.
"Муҳими, ҳозирги кун билан яшаш. Мен "Рома"да қолмоқчиман. Менга бу ерда бўлиш ёқади. Уч йиллик шартнома имзолаганман, кейин нима бўлишини кўрамиз. "Рома"ни Фергюсон каби бошқара оламанми? Сэр Алекс "Манчестер Юнайтед"да 20 йилдан ошиқ фаолият юритди. Шундай экан, 79 ёшимгача "Рома"да қолишимга тўғри келаркан. Балки 70 ёшга тўлгунимча шу ерда қоларман", – дея фикр билдирди Моуринью.
"Рома" ва "Фейеноорд" ўртасидаги Конференциялар Лигаси финали 25 май куни Тиран (Албания)да бўлиб ўтади.
"Рома" айни дам Италия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар