1 026
Шавкат Мирзиёев: «Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда»
Шавкат Мирзиёев раислигида 23 май куни ўтказилган йиғилишда умумреспублика спорт мусобақалари «туман—вилоят—республика» занжири асосида ташкил этилиши белгиланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Бундан буён:
- бирламчи саралаш босқичидан ўтмаган спортчилар вилоят ва республика босқичида иштирок этмайди;
- миллий терма жамоаларга барча босқич мусобақаларида иштирок этиб ғолиб ёки совриндор бўлган ёшлар саралаб олинади;
- ҳар йили маҳалла ва муассасалар жамоалари иштирокида кўп босқичли Ҳоким кубоги ташкил қилинади.
Халқаро тажриба ва стандартлар асосида спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.
Президент спорт соҳасидаги илмий салоҳиятнинг амалдаги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслигини танқид қилган:
«Бирорта спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, спорт муҳандислиги, кардиомашғулотлар бўйича бизда умуман мутахассислар тайёрланмайди. Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда».
Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт университети, республика малака ошириш ҳамда спорт илмий-тадқиқот институтларининг роли умуман сезилмаётгани қайд этилган. Шу боис мутасаддиларга:
- олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёрлаш, уларни соғлом овқатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
- келгуси ўқув йилидан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт диетологияси, муҳандислиги ва кардиомашғулотлар, Тиббиёт академиясида спорт медицинаси ва фармакологияси бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;
- йилига камида 20 нафар маҳаллий тренер, спорт шифокори ва бошқа мутахассисларни хорижда малака ошириш тизимини жорий этиш;
- Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш топширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади