00:28 / 24.05.2022
2 071

Моуриньо Шомуродовга қанчалар суянади?

Моуриньо Шомуродовга қанчалар суянади?
“Рома” Жозе Моуриньо бошқарувидаги дастлабки мавсумни ҳар ҳолда ёмон ўтказмади. Португалиялик мураббий ўз олдига қўйилган Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Италия кубогини қўлга киритиш вазифасини уддалай олмаган бўлса-да, жамоа ўйинида ижобий ўзгаришлар бўлаётганини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Чемпионат ўйинларини аввалги йилдан бир поғона юқорида – олтинчи ўринда якунлаган “Рома” келаси мавсумни Европа лигасида бошлайди. Ҳар ҳолда УЕФА таснифида Чемпионлар лигасидан кейин иккинчи ўринда қайд этилувчи бу халқаро турнир римликлар бу гал бош соврини учун ўйнайдиган Конференциялар лигасидан нуфузлироқ ҳисобланади.

Дарҳақиқат, “Рома” мавсумда энг кўп ўйин ўтказган Италия клуби сифатида қайд этилди. Ҳамма мавсумния кунлаб, таътилга чиқиб кетган паллада Жозе Моуриньо шогирдлари йилнинг энг муҳим учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.

“Рома” 25 май куни Албаниянинг Тирана шаҳрига бориб, Конференциялар лигаси финалида Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоаси билан куч синашади.

Статистика билан шуғулланувчи мутахассислар римликлар иштирокини тугатмай туриб, португалиялик устоз бошчилигидаги мураббийлар штаби мавсум давомида қайси ўйинларга кўпроқ таянганини ҳисоб-китоб қилиб чиқди.

Хўш, Жозе Моуриньо мураккаб мавсумда кимларга қанча таянган?

Жозе Моуриньо шогирдлари мавсум давомида 54 та ўйинда иштирок этди. Шулардан А Серияда 38 та, Конференциялар лигасида 14 та ва Италия кубогида 2 та учрашув бўлди. Португалиялик мутахассис бу ўйинларда жами 31 нафар футболчидан фойдаланди.

Энг кўп майдонда бўлган ўйинчи сифатида дарвозабон Руф Патрисио қайд этилган. 34 ёшли посбон 53 та ўйинда 4680 дақиқа ҳаракат қилиб, ўз дарвозасидан 60 та тўп ўтказиб юборди, жами 21 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Рейтингни иккинчи поғонаси жамоанинг асосий тўпурарига айланган Тэмми Абрахамга тегишли бўлиб, англиялик ҳужумчи майдонда 4079 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига 27 та гол ва бешта ассис ёздириб қўйди.

Майдонда тўрт минг дақиқадан кўп ўйнаган сўнгги футболчи Рожер Ибаньес бўлди. Марказий ҳимоячи 4079 дақиқа ҳаракат қилди.

Жамоа етакчиларидан Лоренцо Пеллегрини, Николо Дзаньоло ва Крис Смоллинг кутилганидан анча кам ўйнади. 20 ёшли Никола Залевски “Рома”нинг ҳақиқий кашфиёти сифатида эътироф этилди.

Элдор Шомуродовнинг майдонда ўтказган вақти 1186 дақиқани ташкил қилди ва бу кўрсаткич бўйича легионеримиз 16-қатордан ўрин олган. Бу вақт мобайнида Элдор ўзи қатнашган барча турнирларда гол уришга муваффақ бўлди. Умумий ҳисобда ўзбек ҳужумчиси 39 та беллашувда бешта гол ва олтита ассист қайд этди.

“Рома” футболчиларининг мавсум давомида неча дақиқа ўйнаганини қуйидаги рейтингда билиб олиш мумкин:
Руи Патрисио: 4680'
Тэмми Абрахам: 4079'
Рожер Ибаньес: 4076'
Рик Карсдорп: 3903'
Джанлука Манчини: 3852'
Брайан Кристанте: 3648'
Генрих Мхитарян: 3342'
Жордан Верету: 3061'
Лоренцо Пеллегрини: 3047'
Николо Дзаньоло: 2739'
Крис Смоллинг: 2722'
Матиас Винья: 2096'
Мараш Кумбулла: 1801'
Стефан Эл-Шаарави: 1523'
Сержиу Оливейра: 1262'
Элдор Шомуродов: 1186'
Никола Залевски: 1055'
Карлес Перес: 993'
Феликс Афена-Гьян: 774'
Энзли Мейтленд-Найлз: 652'
Риккардо Калафьори: 429'
Амаду Диавара: 306'
Борха Майораль: 249'
Эбрима Дарбо: 229'
Гонсало Вильяр: 204'
Леонардо Спинаццола: 128'
Эдоардо Бове: 114'
Брайан Рейнолдс: 91'
Даниэль Фузато: 90'
Кристиан Вольпато: 35'
Филиппо Миссори: 11'

"Рома" 25 май куни мавсумдаги сўнгги учрашувини ўтказади. Табиийки, Тиранада "Фейеноорд"га қарши ўтказиладиган ўйиндан кейин бу кўрсаткичлар ҳам янгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо Шомуродовга қанчалар суянади?