«ПСЖ» билан шартномасини узайтирган Килиан Мбаппе нима учун бундай қарорга келгани ҳақида гапирди.
«Реал» билан келишув бўлмагани ҳақида
Ҳеч ким билан олдиндан келишиб олмаганман. Доим шунақа ишлайман. Барча шартномаларни кўриб чиқдим ва охирида танлов қилдим. Вақт ўтаётган бўлса-да, ҳеч бир жамоа билан келишувим йўқ эди.
Ҳафсала пир бўлишини тушунаман. Мадридликларнинг барчаси мени уларнинг бири бўлишимни хоҳлаганди. Уларнинг менга бўлган меҳри учун миннатдорман.
«Реал»га «йўқ» демадим. Франция ва «ПСЖ»га «ҳа» дедим. Бу ватан ва пойтахт чақириғи эди. Эркин агент сифатида жамоани тарк этиш учун ҳали эрта эди.
Франциянинг амалдаги ва собиқ президентлари қолишни маслаҳат бергани ҳақида
Эммануэль Макрон ва Николя Саркози «ПСЖ»да қолишимни маслаҳат берди. Макрон билан жуда кўп суҳбатлашдик. Бу яхши маслаҳат эди. У қолишимни хоҳлади. Макрон футбол ҳақида суҳбатлаша оладиган инсонларимдан бири. Футбол ўзгарган ва у ҳозир жамият ҳаётининг бир қисмига айланган.
Франциядаги футбол ҳақида
Миллий чемпионатимизни етарлича ҳимоя қилмаганимиз учун қаттиқ танқид қилинамиз. Ўзимизни энг яхши деб ҳисоблашнинг ҳожати йўқ, шу ўринда футболимиздан уялишнинг ҳам кераги йўқ.
Франция футболда муҳим ўрин тутади, буни ёддан чиқармаслик даркор. Бошқа мамлакатларга ташриф буюриш имконига эга бўлдим ва улар ўз футболидан фахрланиши гувоҳига айландим. Бу ерда ҳам шундай бўлса, ажойиб бўларди.
Килиан Мбаппе «ПСЖ» билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Маълумот учун, Мбаппе 2018 йилдан буён «ПСЖ»да ўйнаб келмоқда. Парижликлар унинг «Монако»дан трансферига 180 миллион евро тўлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади