
“Рома” хўжайини Дэн Фридкин УЕФА Конференциялар лигасидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳиссиётлар жуда катта. "Рома" шунча йиллардан сўнг яна ғалаба қозонганидан жуда хурсандман. Шаҳар, мухлислар, жамоа бунга муносиб эди.
Бу "Рома" учун муҳим кун. Биламан, ушбу ғалаба бу ерда узоқ вақтдан бери кутилган эди. Бу катта ўйин бўлди ва ғалаба қозонган мен эмас, балки “Рома”. Шу сабабли олқишлар фақат жамоага бўлиши керак”, - деди Фридкин.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” Конференциялар лигаси финалида Нидерландиянинг “Фейеноорд” клубини 1:0 ҳисобида таслим қилди ва бош совринни қўлга киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар