Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган икки ўйин 27 май, жума куни бўлиб ўтди.
«Локомотив» сафарда «Навбаҳор» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 57 дақиқасида Зоран Марушич ҳисобни очди. 72-дақиқада Элгужа Григалашвили мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
«Навбаҳор» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 20 тага етказиб, 2-ўринни эгаллаб турибди, «Локомотив» 12 очко билан 8-поғонани банд этди.
«ОКМК» ўз майоднида «Нефтчи» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Мурод Тошматов ҳисобни очди. 29-дақиқада Муҳсинжон Убайдуллаев ўз дарвозасини ишғол қилди ва «ОКМК»нинг устунлигига сабаб бўлди. 31-дақиқада Сирожиддин Қўзиев супер гол уриб, ҳисобни қисқартирди. 70-дақиқада Хуршид Ғиёсов пенальтидан гол уриб, олмалиқликларнинг ғалабасини таъминлади.
«ОКМК» 20 очко билан 4-ўринда бормоқда, «Нефтчи» эса 9 очко билан 11-ўринни эгаллади.
«Навбаҳор» — «Локомотив» 2:0
Голлар: 1:0 — 57 Зоран Марушич, 2:0 — 72 Элгужа Григалашвили.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Сигер, 6. Рустамжон Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 19. Нурилло Тўхтасинов (11. Ислом Кенжабоев, 62), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 30. Элгужа Григалашвили, 32. Зоран Марушич (9. Иброҳим Ғанихонов, 90+3).
«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов. 3. Исломжон Қобилов, 6. Алишер Салимов (20. Жалолиддин Жумабоев, 82), 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 77), 9. Жавоҳир Алижонов (21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 66), 11. Кахи Махарадзе, 14. Хуршид Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов (24. Шерзоджон Комилов, 77), 19. Этаме Жероме (18. Али Абдураҳмонов, 77), 27. Ислом Рашидхонов, 44. Самюэль Опех.
Огоҳлантириш: Ислом Қобилов (64).
«ОКМК» — «Нефтчи» 3:1
Голлар: 1:0 — 12 Мурод Тошматов, 2:0 — Муҳсинжон Убайдуллаев (автогол), 2:1 — Сирожиддин Қўзиев, 3:1 — Хуршид Ғиёсов (пенальти).
«ОКМК»: 1. Ботирали Эргашев, 70. Мирғиёс Сулаймонов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 2. Акром Комилов, 8. Абдулла Абдуллаев, 4. Миржамол Қосимов (15. Андрей Мишенко, 72), 88. Сиявуш Ҳақназарий (77. Нодир Абдураззоқов, 85), 11. Мурод Тошматов, 27. Мартин Боаке (23. Александр Касян, 72), 10. Хуршид Ғиёсов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 85).
«Нефтчи»: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Суннатилла Абдуллажонов (11. Иззатилло Абдуллаев, 74), 17. Абдуллоҳ Олимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 31. Марко Сарич (7. Ойбек Қиличев, 74), 44. Дарко Станоэвич, 70. Аббосжон Ғуломов (8. Шерзод Каримов, 80), 77. Аброрбек Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Марко Сарич (8), Хуршид Ғиёсов (53), Анваржон Ғофуров (67). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади