date
views 1 092

Майкл Оуэн ЕЧЛ финали ҳақида: «Ливерпуль» «Реал» устидан ишончли ғалабага эришади

Майкл Оуэн ЕЧЛ финали ҳақида: «Ливерпуль» «Реал» устидан ишончли ғалабага эришади
«Ливерпуль» ва «Реал» собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн Чемпионлар Лигаси финали ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Менимча, «Ливерпуль» «Реал»дан кучлироқ ва уни енгишга қодир. 3:1 ёки 3:0 менинг тахминим. Юрген Клопп жамоаси ишончли ғалабага эришади, деб ўйлайман. Чунки улар ҳозирда «Реал» учун жуда кучли рақиб.

Мадридликлар финалга чиқиш учун ажойиб ишлар амалга оширди. Албатта, қийин йўлни ҳисобга олса, улар ғалаба қозонишига ишонмоқда. Лекин «Ливерпуль» жуда яхши ва тажрибали. Жамоа зич ўйиндан қочишга ҳаракат қилади, чунки бундай ўйинларда қандай ғалаба қозонишни ҳеч ким «Реал»дек яхши билмайди
", - деди Майл Оуэн.

«Реал»—«Ливерпуль» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 28 майдан 29 майга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Майкл Оуэн ЕЧЛ финали ҳақида: «Ливерпуль» «Реал» устидан ишончли ғалабага эришади