date
views 1 194

Конференциялар лигасининг энг зўр футболчиси “Рома”да ўйнайди

Конференциялар лигасининг энг зўр футболчиси “Рома”да ўйнайди
Европа футбол уюшмалари федерацияси – УЕФА ўз таснифидаги учинчи мусобақа – Конференциялар лигасининг дастлабки мавсуми сарҳисобларини давом эттирмоқда.

Халқаро ташкилот “Рома”нинг ғалабаси билан якунланган мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб Рим жамоаси сардори Лоренцо Пеллегринини эътироф этди.

25 ёшли плеймейкер мавсум давомида ушбу турнир саралаш ва асосий босқичларида жами 12 та ўйин ўтказди.

Пеллегрини бу вақт мобайнида рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига учта голли пас узатди.

Шунингдек, ҳужумкор футболчи ҳисобида А Серияда ўтказилган 28 та учрашув, тўққизта гол ва бешта ассис бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конференциялар лигасининг энг зўр футболчиси “Рома”да ўйнайди