
Фото: «Спорт-Экспресс»
Италия собиқ бош вазири Силвио Берлусконига қарашли «Монца» клуби ўз тарихида илк марта А Серияда қатнашадиган бўлди.
Бу ерда ҳам юқори дивизионга 3-йўлланма тақдири Англиядаги каби юз берди: 3-ўрин («Пиза) ва 4-ўрин («Монца») эгалари ўртасидаги курашда сўнгги жамоанинг толеи кулди.
Биринчи ўйинда «Монца» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди, иккинчи ўйиннинг асосий вақтида «Пиза» 3:2 ҳисобида олдинга чиқди ва икки ўйин бўйича натижалар тенглашгани учун қўшимча вақт белгиланди. Экстратаймларда иккита гол уришга куч топган «Монца» футболчилари 4:3 ҳисобидаги ғалаба билан ўз номларини тарихга ёзишди.
1912 йилда асос солинган «Монца» 110 йиллик тарихида биринчи марта А Серияда ўйнайдиган бўлди. 2018 йилдан бери жамоа акцияларининг назорат пакети собиқ бош вазир Силвио Берлускони қўлида.
B Серия ғолиби «Лечче» ва 2-ўринни эгаллаган «Кремонезе» янги мавсумдан А Серияда қатнашиши аввалроқ маълум бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар