date
views 912

Месси: "Бенземанинг "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ҳеч қандай шубҳа йўқ"

Месси: "Бенземанинг "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ҳеч қандай шубҳа йўқ"
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг фикрича, Карим Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ.

"Менимча, соврин кимга топширилиши борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бензема мавсумни ажойиб ўтказгани, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонгани, турнирнинг барча плей-офф ўйинларида асосий вазифани бажаргани билан бунга лойиқ эканлигини исботлади.

Ўйлайманки, жорий йил унинг "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ҳеч қандай шубҳа йўқ
", - деди парижликлар форварди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги "Олтин тўп"ни топшириш маросими 17 октябрь куни бўлиб ўтади. Номзодлар 12 август куни эълон қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси: "Бенземанинг "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ҳеч қандай шубҳа йўқ"