18:55 / 31.05.2022
788

Австралия U-23 бош мураббийи Тревор Морган: "Ҳамма нарсага тайёрмиз"

Австралия U-23 бош мураббийи Тревор Морган: "Ҳамма нарсага тайёрмиз"
U-23 Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Австралия - Қувайт учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманнинг биринчи қисмида Австралия U-23 бош мураббийи Трейсе Морган ва футболчи Трейсе Франкоис қатнашди.

"Авваламбор биз Осиё кубоги орқали Олимпия ўйинларига йўлланма олганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Бундай катта мусобақалар йутболчилар ўзларини кўрсатишлари учун жуда ҳам катта имконият. Фурсатдан фойдаланиб шу турнирга етиб келган барча терма жамоаларни табриклайман, чунки коронавирус қийинчиликлари деб биз бу турнирга йўлланма олишга жуда ҳам қийналдик. Яна айтиб ўтаман биз бу турнирда қатнашаётганимиздан жуда ҳам хурсандмиз ва ғалабага чанқоқмиз", - дейди мураббий.

"Жуда ҳам ҳаяжондамиз жамоалар кучли ва биз бу турнирга катта тажриба тўплашимизга ишонаман", - дейди Трейсе Франкоис.

- Кўриниб турибдики, мусобақадаги жамоалар кучли. Ғалабага қандай ёндошмоқчисиз?
- Бунга оддий жавоб бераман. Биз ҳар доим бор эътиборимизни битта ўйинга қаратамиз ва максимал ўсишга интиламиз. Таъкидлаб ўтганимдек, бу турнирга йўлланма олишимиз жуда ҳам қийин кечди. Ўтган йилгига қараганда ўйинимиз ўзгарди. Ҳозир бор эътиборимизни биринчи ўйинга қаратамиз ва "прогресс" қилишга ҳаракат қиламиз.

- Юртимиз ҳақида фикрингиз қандай? Жамоангизнинг эртанги ўйиндаги ва умуман гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистонда биринчи марта бўлиб туришим ва Осиёдаги машҳур мамлакатлардан бири. Бизни жуда ҳам ажойиб кутиб олишди ва қисқа муддатли машғулот ўтқазишга ҳам улгурдик. Гуруҳ ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ўзимизни қийнаб жонимизни беришимиз ва турнирни давом эттиришимиз керак. Чунки бу бизнинг менталитетимиз. Ўйлашимча, бу турнирга ҳар бир жамоа аниқ мақсадлар билан етиб келган.

- Жамоангиздан келажакда терма жамоангизга ўйинчилар етишиб чиқиши мумкин. Терма жамоа селекционерлари олдида ўзингизни кўрсатиш учун яхши имконият деб ҳисоблайсизми?
- Албатта бу турнир терма жамоага қўшилиш учун жуда ҳам зўр имконият. Биз бу борада миллий терма жамоага Жаҳон чемпионатида ёрдам бермоқчимиз?

- Юртимиздаги об-ҳаво сизга маъқулми?
- Ажойиб, Австралияда кўп ўйинларимиз иссиқ ҳавода бўлиб ўтади. Лигамиз ёзда бўлиб ўтади. Ўйинчиларимиз об-ҳаво шароитларини тушуниб туришибди, деган умиддаман. Биз иссиқми, совуқми ҳамма нарсага тайёрмиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралия U-23 бош мураббийи Тревор Морган: "Ҳамма нарсага тайёрмиз"